Томонлар икки томонлама савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилган.
Учрашувда экспортни ривожлантириш, хусусан, автомобиллар ва юк машиналари, электр товарлар, кимёвий моддалар, янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини Қатарга етказиб бериш имконияти бўйича фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилган.
Шунингдек, учрашувда транспорт ва коммуникация тизимини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, йирик шаҳарлар ўртасида тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўйиш таклиф этилган.
Учрашув якунида томонлар савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни давом эттиришга келишиб олган.










