Жаҳон | 09:40 / 20.07.2018
13208
2 дақиқада ўқилади

Путин Трампга Донбасс бўйича референдум ўтказишни таклиф қилган – ОАВ

Фото: Михаил Почуев / ТАСС

Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Дональд Трамп билан Хельсинкидаги яккама-якка мулоқот вақтида Трампга Донбасс ҳудудида референдум ўтказишни таклиф қилган. Путин бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги биносида расмий шахслар билан ўтган ёпиқ учрашувда дипломатларга сўзлаб берган. Бу ҳақда ушбу тадбирда иштирок этган икки манбага иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди. 

Путиннинг таклифи тан олинмаган Донецк ва Луганск халқ республикаларининг мақоми масаласига тааллуқли бўлади. Бу ҳудудлар аҳолиси бу борада ўз фикрини эркин айта олиши учун овоз беришни ташкиллаштириш халқаро ҳамжамият бошчилигида амалга оширилиши лозим. 

Трамп Путиндан бу ташаббусни Хельсинкидаги якуний матбуот анжуманда овоза қилмасликни сўраган. Манбанинг айтишича, бу Трампга ушбу таклифни ўйлаб кўриши учун зарур бўлган.
 
Оқ уйда бу маълумотга изоҳ берилмаган. Ўз навбатида Путиннинг матбуот котиби ҳам буни қилишдан бош тортган ҳамда Россия ва АҚШ раҳбарлари учрашувида Украина бўйича “баъзи янги ғоялар муҳокама қилинганини” айтган. 

Мавзуга оид