Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Махсус қабулхонада бўлганлик учун қандай ҳақ тўланади?
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тафсилотлари юзасидан Norma нашри шарҳ эълон қилди.
Маълумот учун: маъмурий қамоққа олиш – маъмурий жазо тури бўлиб, у шахсни жамиятдан вақтинча ажратиб қўйиш шароитларида сақлашдан иборат ва 3 суткадан 15 суткагача бўлган муддатга қўлланилади. У МЖТКнинг 25та моддаси бўйича қўлланилиши мумкин.
«Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ маъмурий қамоққа олинган шахсдан махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар суткасига ЭКИҲнинг 15%и миқдорида ундирилади (27 645 сўм). Бунда шахс ўз хоҳишига кўра ягона тариф сеткаси бўйича камида 1-разряддаги иш ҳақи (456 326,8 сўм) тўланадиган меҳнатга жалб этилиши мумкин.
Маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонага олиб келинган куни унга нисбатан йиғмажилд юритилади. Шахс ишлашга розилик берганда унга меҳнатга жалб этиш варақаси қўшиб юритилади, унда озод бўлгунга қадар ҳар бир иш куни қайд этиб борилади.
Махсус қабулхонанинг ҳисоб рақамига тушган пул маблағлари маъмурий қамоққа олинган шахсни унда сақлаш билан боғлиқ харажатларни (82 935 сўмдан 414 675 сўмгача бўлиши мумкин) ва яшаш жойига етиб олиши учун йўл харажатларини тўлиқ қопласа, фуқарога харажатларни тўлиқ қоплаганлиги тўғрисида маълумотнома берилади. Маблағлар қолдиғи эса унинг номига очилган махсус банк ҳисобварақларига ўтказилади.
Шахс меҳнатга жалб этилмаган ёхуд унинг иш ҳақи юқорида кўрсатилган харажатларни қопламаган бўлса, озод этилганидан сўнг 1 банк куни мобайнида тегишли тўловларни ихтиёрий равишда тўлаши лозимлиги тўғрисида ёзма билдириш берилади. Бунда нафақат маъмурий қамоққа олинган шахслар, балки ёзма аризага кўра уларнинг яқин қариндошлари, шунингдек бошқа шахслар ҳам пул тўлаши мумкин.
Озод этилганидан сўнг 1 банк куни мобайнида харажатларни тўламаган тақдирда махсус қабулхона маъмурияти уларни суд тартибида ундириш чораларини кўради.
Ҳужжат 17.07.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
12:11 / 01.03.2025
Ноқонуний ишдан бўшатилганларга тўланмаган 40 млрд сўмлик иш ҳақлари ундирилди
07:50 / 26.10.2024
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 5,1 млн сўмдан ошди
08:00 / 07.09.2024
Айрим ўқитувчиларга кабинет мудирлиги учун ҳар ой қўшимча ҳақ тўланади
10:50 / 26.07.2024