Жаҳон | 08:51 / 21.07.2018
49828
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда жазирама ёз, Россияда эса қор ёғди

20 июль куни Россиянинг Норильск шаҳрида қор ёғди, ижтимоий тармоқлар эса тегишли фотосуратлар ва видеоларга тўлиб кетди. Фойдаланувчилар шимолдаги қаттиқ ёз ҳақида ҳазил қилишга тушиб кетишган. Баъзиларнинг таъкидлашича, 2017 йилда бу воқеа бироз аввал, 4 июль куни содир бўлган.

Ёғган қор тезлик билан эриб кетди. Gismeteo маълумотларига кўра, якшанба, 22 июль куни шаҳарда ҳаво ҳарорати 20 даража иссиқни ташкил этиши кутиляпти.

Фото: Instagram/vooooovchik
Фото: Instagram/zhitvnorilske 
Фото: Instagram/zhitvnorilske 
Фото: Instagram/ryzhaya_luca 
Фото: Instagram/kseniya_pestereva
 

A post shared by Катерина (@katerina.atli) on

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид