Жаҳон | 07:51 / 23.07.2018
9217
1 дақиқада ўқилади

Помпео Эрон ҳукуматини мафия билан тенглаштирди

Фото: REUTERS/Brendan McDermid

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Эрон ҳукуматини мафия билан тенглаштирди, деб хабар қилмоқда Reuters.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Эрон «ҳукуматдан кўра, мафияга кўпроқ ўхшаш бўлган кимдир томонидан бошқарилмоқда». Таъкидланишича, Помпео «жуда катта бойликлар» ва эронлик сиёсатчиларнинг коррупциясини назарда тутган.

Шунингдек, унинг маълум қилишича, АҚШ «Эрон халқининг узоқ вақт давомида эътиборсиз қолдириб келинган овозини қўллаб-қувватлайди». Давлат котибининг айтишича, Қўшма Штатлар телевидение, радио ва ижтимоий тармоқларда форс тилида кечаю кундузлик режимда ишловчи эфирни ишга туширди. 

Аввалроқ, Помпео Эрон Европада терактларни режалаштириш учун ўз дипломатик ваколатхоналаридан фойдаланаётгани ҳақида маълум қилганди. 

Мавзуга оид