13:12 / 23.07.2018
68356

Ўзбекистонда доллар курси апрель ойидан бери биринчи марта ўсди

Фото: Getty Images

Марказий банкнинг маълумотларига қараганда, Ўзбекистонда доллар курси апрель ойидан бери биринчи марта ўсди.

24 июлдан бошлаб АҚШ валютаси курси 7789,3 сўмга тенг. Ўтган ҳафта давомида доллар 1,5 сўмга ошди.

Февраль ойидан буён биринчи марта доллар 1 сўмдан ошди - апрель охирида валюта 11 ҳафталик пасайишни тўхтатди ва 0,03 сўмга қимматлашди, шундан сўнг ҳозирга қадар сўмга нисбатан арзонлашиб келди.

Евро ҳам ошди - Европа валютаси 9127,6 сўмни ташкил этади, бу аввалги ҳафтага нисбатан 27,5 сўмга кўп. Россия рубли арзонлашишда давом этиб, 1,7 сўмни йўқотди ва 122,82 сўмга тенг бўлди.

Top