Жамият | 07:26 / 24.07.2018
10802
2 дақиқада ўқилади

Бекободда катта ўзгаришлар

Тошкент вилояти Бекобод туманида "Оила маркази" нинг янги бинога кўчиши муносабати билан очилиш маросими бўлди. Қулай ва шинам шароитда очилган марказ энди хотин-қизлар қўмитаси ва ФХДЁ бўлими билан ҳамкорликда оилаларни мустаҳкамлашдаги ҳамкорлик ишларини янада кучайтиради.Марказ ёнида "Хонқизи" МЧЖ иш бошлади. Тадбиркор Шоҳида Эрматова  раҳбарлигидаги тикувчилик цехида 50 та иш ўрни яратилди. Унга эҳтиёжманд  оилалар, ногиронлиги бўлса-да меҳнатга лаёқатли хотин-қизлар, жиноят содир этиб хотин-қизлар қўмитасининг Кафолат хати билан жазодан озод этилган ва жамоатчилик назоратига олинган 2 нафар қизларни хам бандлиги таьминланди. Бундан ташкари 5 та тил бўйича "Ўқув маркази" ва "Психолог маслаҳатхона" си хам очилди. Очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси О.Парпибоева, Оила илмий амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси раҳбари Д. Муҳаммедова, вилоят Тадбиркор аёллар уюшмаси раиси М.Қодирхонова иштирок этишди. Бундай фойдали, мақсадли ва савобли ишлар кўламини кенгайтириш ишларини туман раҳбарлари дастуриламал қилиб олишган

Фото: Бекобод тумани ҳокимлиги
Фото: Бекобод тумани ҳокимлиги
Фото: Бекобод тумани ҳокимлиги
Фото: Бекобод тумани ҳокимлиги
Фото: Бекобод тумани ҳокимлиги
Фото: Бекобод тумани ҳокимлиги
Фото: Бекобод тумани ҳокимлиги

 

Мавзуга оид