Жаҳон | 10:56 / 25.07.2018
5694
1 дақиқада ўқилади

Лаос фожиаси. Тўғон ўпирилиши оқибатида 40 киши ҳалок бўлди

Фото: REUTERS/ATTAPEU TODAY

Лаосда тўғон ўпирилиши туфайли юз берган сув тошқинлари натижасида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда жабрланганларга ёрдам йиғаётган кўнгиллилар гуруҳи баёнотида айтилади.

Шунингдек, хабар қилинишича, яна 200 дан ортиқ инсон бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.

Сепиан-Се ГЭСининг Нам Ной қўшимча қурилаётган тўғони ўпирилган, натижада Санамсай туманидаги 42 қишлоқдан олтитаси сув остида қолди.

Лаос бош вазири Тхонглун Сисулит вазирлар маҳкамаси мунтазам мажлисини ортга сурди ва воқеа рўй берган жойга йўл олди. У қидирув-қутқарув амалиётини шахсан назорат қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лаосда тўғон вайрон бўлгани, юзлаб киши бедарак кетгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид