Жаҳон | 09:06 / 25.07.2018
27506
1 дақиқада ўқилади
Россия ва Хитой АҚШнинг заиф томонини топди - ОАВ
Россия ва Хитой АҚШнинг заиф томонини топди, бу давлат облигацияларидир, деб хабар қилмоқда Business Insider.
Таъкидланишича, Россия АҚШнинг 96 млрд доллар миқдоридаги давлат қимматли қоғозларига эгалик қилгани ҳолда, 2018 йилнинг апрель ва май ойларида уларнинг катта қисмидан қутулиб, 15 млрд доллардан камроқ миқдордаги облигацияларни қолдирди.
Нашрнинг қайд этишича, Россия томонида қимматли қоғозлардан воз кечиш учун кўплаб сабаблар бор эди, жумладан, санкциялар туфайли ҳам.
Шу билан бирга, АҚШ давлат қарзининг энг йирик эгаси Хитой саналади. Агарда Пекин давлат облигацияларидан воз кечишни бошласа, унда Қўшма Штатлар иқтисодиёти анча катта йўқотишларга учрайди, деб ёзади нашр.
Мавзуга оид
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024