Шоакрам Исроилов Ўзбекистон  Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарлигини тарк этди. Бу ҳақда «Kun.uz» манбаси хабар бермоқда.

Шоакрам Исроилов / Фото: KUN.UZ

Айни вақтда унинг ўрнида биринчи ўринбосар Ойбек Қосимов вақтинчаликка вазирликни бошқармоқда.

Ойбек Қосимов / Фото: KUN.UZ

Эслатиб ўтамиз, шу йил февралида Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов лавозимни тарк этиб, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг собиқ ректори, ЎФФнинг собиқ вице-президенти Шоакрам Исроилов унинг ўрнини эгаллаган, март ойи бошида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан қўмита негизида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилган, Исроилов вазирликнинг биринчи раҳбари бўлганди.