Ўзбекистон | 09:20 / 29.07.2018
26533
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда иккита янги агентлик ташкил этилиши кутилмоқда

Фото: Ташқи савдо вазирлиги Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Эксимбанк миллий агентлигини тузиш концепцияси устида иш олиб борилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Жорий йилнинг 25 июль куни Ташқи савдо вазирлигида Жамшид Хўжаев ва Стефк Славов бошчилигидаги Жаҳон банки делегациясининг учрашуви бўлиб ўтди. 

Маълум қилинишича, вазир учрашув чоғида Ўзбекистонда Эксимбанк миллий агентлигини тузиш устида иш олиб борилаётгани ҳақида гапириб ўтган. 

«Экспортга йўналтирилган кредит маблағларни суғурталаш бўйича Агентлик ҳамда Эксимбанк миллий агентлигини тузиш бўйича концепция ишлаб чиқилмоқда», дейди у. 

Шу ўринда Жаҳон банки мутахассиси Томас Вис ҳам «экспорт амалиётини суғурталаш» ривожланган давлатлар тажрибасида кенг учрашини қайд этган. ​

Мавзуга оид