Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хавфли трюкни ижро этмоқчи бўлган эркак машина остида қолди
Америкалик Жейлен Норвуд #InMyFeelings флешмобидаги трюкни бажаришга уринди, аммо охирги лаҳзаларда уни машина уриб юборди. Воқеа тасвирланган видеолавҳа унинг Instagram саҳифасида эълон қилинди.
Лавҳа аввалида у машинадан тушади ва йўлнинг ўтиш қисмида рэпер Дрейкнинг мусиқасига рақс тушади. Бир неча сониядан сўнг у йиқилиб тушади ва шу лаҳзада қарама-қарши томондан келаётган машина уни уриб юборади.
Норвуд лавҳа остига ёзган изоҳида уни уриб юборган машина тасодифан келиб қолмаганлигини билдирган. У машина капоти устига сакраб чиқиши керак бўлган. Аммо асфальтдаги ҳўл доғ унинг режасини чиппакка чиқарган.
Аввалроқ Испания полициячилари #InMyFeelings флешмоби хавфли эканлигини билдиришганди. Унинг иштирокчилари автомобилдан тушиб америкалик рэпернинг қўшиғига рақс тушишади ва олдиларига келган машина капоти устига сакрашади. Уни биринчи бўлиб америкалик комик Шигги ижро этди ва бирпасда оммалашиб кетди.
Мавзуга оид
14:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
10:06 / 26.05.2026
АҚШ «мудофаа ҳаракатлари» доирасида Эронга зарбалар берди
08:47 / 26.05.2026
Трамп Яқин Шарқ давлатларига янги чақириқ билан чиқди
08:32 / 26.05.2026