Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХВЖ вакили: «Ўзбекистонда 2018 йил 1-ярмида экспорт ва импорт прогноз кўрсаткичлари сезиларли даражада ошди»
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг жорий йил 17 июль куни ташриф буюрган Халқаро валюта жамғармасининг А.Эгер бошчилигидаги вакиллари билан якуний учрашуви бўлиб ўтди.
Томонлар Ўзбекистон иқтисодиётининг янада ривожлантириш истиқболларига қаратилган масалаларга асосий эътиборни ажратдилар.
А.Эгер томонидан валюта бозори ва савдонинг эркинлаштируви, ҳамда Ўзбекистоннинг чегараларини очилиши, 2018 йилнинг биринчи ярмида экспорт ва импортнинг прогноз кўрсаткичларини сезиларли даражада ошишига олиб келгани таъкидланди.
Истеъмол нархлари индексининг (ИНИ) 2017 йил биринчи ярми билан таққослаганда, 2018 йил январь-июнь ойларида инфляция даражаси бир фоиз пункти - 6¼ фоизгача секинлашиб, инфляция ИНИ бўйича йиллик ҳисоб бўйича январь ойидан бошлаб аста-секинлик билан максимал 20½ фоиз даражасидан июнь ойига қадар 18½ фоизга камайди.
Солиқ ислоҳоти ҳукуматнинг энг муҳим иқтисодий лойиҳаси ҳисобланиб, у аввало янада юқори сифатли иш ўринларини яратиш учун зарур бўлиши алоҳида таъкидланди.
А.Эгер, тасдиқланган ислоҳотлар оқилона солиқ тизимига жуда муҳим ва қатъий қадам бўлишини ишонч билан айтди. Ислоҳот солиқ тизимининг солиқ базасини кенгайтириш ва солиқ ставкаларини пасайтириш орқали самарадорлигини оширади. Ўзбекистонда иш ўринларини ташкил этиш учун мавжуд эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда хусусий секторда бандликни легаллаштириш ва ойлик маошларини тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этилишига стимул яратади.
Шу билан бирга, томонлар янги Солиқ кодексини ишлаб чиқиш, келажак учун жиддий вазифа эканини таъкидладилар. Келгуси бир неча ой ичида солиқ тўловчиларга тушунарли бўлган, ва унинг тузилиш жараёнида очиқ муҳокамалар ўтказиш керак бўлган замонавий Солиқ кодексининг лойиҳасини ишлаб чиқиш керак бўлади.
Шунингдек, 2019 йил бюджетининг тузилиши доирасида ҳукумат 2019-2021 йиллар даврида парламентга уч йиллик бюджет параметрларини тақдим этади.
Умуман олганда, Миссия, мавжуд макроиқтисодий прогнозлар асосида ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган параметрларнинг йиллик бюджет танқислигини 2019-2021 йилларда ЯИМнинг 2 фоиз даражасида сақлашга қаратилганлигига ва барқарорликни таъминлашга қаратилган фискал сиёсатнинг мақсадларига мос келади.
Мавзуга оид
09:30 / 22.06.2026
Ўзбекистон қайси мамлакатларга кўпроқ маҳсулот сотмоқда?
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026