Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида блогер Н.Собировнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида алкоголли ичимликлар рекламаси жойлаштирилганлиги аниқланди, деб хабар берди қўмита ахборот хизмати.
Таъкидланишича, «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 38-моддасига мувофиқ, ҳар қандай қувватдаги алкоголли ичимликларнинг рекламаси тақиқланган бўлиб, фақат пиво, табиий ва кўпикланадиган виноларни қонунчиликда белгиланган вақт, шакл ва аудиторияга оид чекловларга риоя қилинган ҳолда реклама қилишга йўл қўйилади.
Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда алкоголли ичимликлар рекламасини ҳар қандай шаклда тарқатиш тақиқланган.
“Реклама қилиниши қонунчилик билан тақиқланган маҳсулотни реклама қилганлиги учун блогер Н.Собиров белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилиб, тегишли ҳужжатлар судга юборилди”, дейилади хабарда.











