Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикада бортида 101 киши бўлган самолёт фалокатга учради
Мексиканинг Дуранго штатида Aeromexico авиакомпанияси самолёти фалокатга учради, рўй берган ҳодисани компания твиттердаги саҳифасида тасдиқлаган.
Авиакомпаниядан аниқлик киритишларича, воқеа 100 йўловчига мўлжалланган Embraer-190 самолёти билан юз берган. Reuters хабарига кўра, бортда 97 йўловчи ва экипажнинг тўрт нафар аъзоси бўлган.
Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Мексиканинг бу қисмида аэровокзалларни бошқарувчи OMA Aeropuertos компанияси хабарига кўра, Embraer 190 самолёти ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қулаган. Бу лайнер ҳавога кўтарилганидан унча кўп вақт ўтмай юз берган.
«Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса ноқулай об-ҳаво шароити туфайли юз берган», - дейилади компания хабарида.
Дуранго штати соғлиқни сақлаш бошқармасидан маълум қилишларича, самолёт қулаши оқибатида 18 киши жароҳат олган.