Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода қадимий кўприк қолдиқлари топилди
Бухоро вилоятининг Ромитан туманида жойлашган «Хўжа Ниёз Хоразмий» мақбараси олдидан оқиб ўтувчи зовурда қурилиш ишлари олиб борилаётган пайтда сув остидан X асрга тааллуқли «Лақ-Лақа» кўприги топилган.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу кўприкни тадқиқ қилиш учун Тошкент Археология Тадқиқот Институти мутахассислари чақирилиб ўрганилганда, кўприк X асрда қурилгани ва XVI асрда қайта таъмирланганлиги тасдиқланди.

Мазкур ҳудудда тадбиркор Низом Ҳусейнов томонидан экотуристик марказ яратиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Бу ерга келувчи туристлар келажакда нафақат қадимий кўприк қолдиқларини, балки чўл ҳайвонлари боғи, қадимий уй намунаси ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотларидан ҳам баҳраманд бўлишади.




Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026