14:10 / 02.08.2018
8532

Майда қарздорлар учун жарималар камайтирилиши мумкин

Қарз суммасига қараб жарималарнинг турли миқдорларини белгилаб, МЖТКнинг 198-1-моддасига ўзгартириш киритишни таклиф этмоқдалар. Мажбурий ижро бюроси томонидан тегишли тузатишлар ишлаб чиқилган, деб ёзмоқда Norma.
  
Айни пайтда қарздорнинг ижро ҳужжатини ижро этмаганлиги учун маъмурий жарима фуқароларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорни ташкил этади.
 
Лойиҳада жарималарнинг янги тизими таклиф этилган. Унда санкция миқдори ижро ҳужжати бўйича ундирилиши лозим бўлган суммага боғлиқ. 10 ЭКИҲни «чегара» суммаси сифатида белгилаш таклиф этилган, материал эълон қилинган санада у 1 843 000 сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасида кўрсатилган 11 турдаги ҳужжат ижро ҳужжати ҳисобланади. Ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда ижро этиш муддати ижро иши қўзғатилган кундан бошлаб 15 кундан, жарима тарзида жиноий жазога ҳукм қилинганлар учун эса ҳукм қонуний кучга кирган кундан бошлаб 1 ойдан (18 ёшга тўлмай жиноят содир этган шахслар учун – 6 ойдан) ошмаслиги керак.
 
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Top