Иқтисодиёт | 09:30 / 03.08.2018
4166
1 дақиқада ўқилади

Чет эл инвестицияларининг минимал миқдори 15 фоизгача туширилади 

Фото: 123RF

Ўзбекистонда чет эл инвестицияларининг минимал миқдори 15 фоизгача туширилади. Бу ҳақдаги Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони лойиҳаси 2018 йил 30 сентябрга қадар тайёрланади.

Бу президент томонидан тасдиқланган мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурида белгилаб берилди.

Қайд этилишича, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги бу борада масъул этиб белгиланди.

Маълумот учун: бундан аввал чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар устав фондида чет эл инвестицияларининг минимал миқдори 30 фоиз эди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид