АҚШ Аэронавтика ва космик маконни тадқиқ қилиш бўйича Миллий бошқарма (NASA) «Аполлон 11» миссиясининг аудио ёзувларини эълон қилди. Айнан ушбу миссия давомида АҚШ астронавтлари Ойга қадам қўйган. Бу ҳақда агентлик сайтида хабар берилади.

Таъкидланишича, NASA мутахассислари «Аполлон 11» миссияси давомида ёзиб олинган 170та магнитофон тасмасини рақамлаштиришган.

Шу билан бирга, Ойга қўниш чоғидаги овозли ёзувлар 19 минг соатдан ортиқроқни ташкил этади.

Ёзувлардан бирида астронавт Нил Армстронгнинг афсонавий иборасини эшитиш мумкин: «Инсон учун кичик бир қадам ва инсоният учун улкан силжиш».