12 август кунидаги тутилиш Марказий Европа вақти билан соат 18:00 дан бироз ўтгач Россиянинг энг шимолий қисмида бошланди. Ой сояси аввал Гренландия ва Исландияни қамраб олди, сўнгра жануброққа силжиган ҳолда Испаниянинг айрим ҳудудларидан ўтди.

Соат 21:00 га келиб, Ўрта Ер денгизида қуёш ботиши билан тутилиш ҳам ўз ниҳоясига етди.
Тўлиқ қуёш тутилиши қандай ҳодиса?
Тўлиқ қуёш тутилиши учта коинот жисмининг ўзаро жойлашуви сабабли юзага келади: Мукаммал текислик: қуёш, ой ва ер фазода бир тўғри чизиққа тизилади. Ой ер сайёраси атрофида айланар экан, қуёш ва ер ўртасига кириб қолади.

Шундан сўнг ой қуёш нурини тўсади ва Ер юзасига қора соя ташлайди. Соя тушган кичик ҳудуддаги одамлар тўлиқ тутилиш гувоҳи бўлишади.

Қуёш ойдан салкам 400 марта катта. Бироқ у ердан ойга қараганда ҳам анча узоқроқда жойлашган. Шу сабабли, Ердан қараганда қуёш ҳам, ой ҳам иккаласи ҳам бир хил ўлчамда кўринади. Тутилишда икки фазовий жисм бир-бирини тўлиқ ёпа олади.
Исландия ва Испаниядаги кузатувлар
Исландиянинг олис чеккаларидан тортиб Испания қирғоқларигача бўлган ҳудудларда маҳаллий аҳоли ва миллионлаб меҳмонлар ушбу ҳодисани кузатди. Жазирама иссиқдан қийналаётган Европа учун кундуз куни бир неча лаҳзага бўлса-да, қоронғилик чўкиши одамларга хуш ёқди.

Бироқ, булутли ҳаво, ўрмон ёнғинларидан тарқалган тутун ва бўронлар баъзи жойларда ушбу томошага бироз соя солди.
Europe's first total solar eclipse in 27 years captivates spectators in Iceland and Spain https://t.co/A3TMorDd0b pic.twitter.com/xtgKEha3fL
— Reuters (@Reuters) August 12, 2026
Reutersʼнинг ёзишича, Испанияда ушбу табиат ҳодисасини энг яхши томоша қилиш мумкин бўлган қишлоқ ҳудудларида махсус кузатув майдончаларини ташкил этди ҳамда улкан полиция кучларини сафарбар қилинган.

Испаниядаги тутилиш булутли Исландиянинг катта қисмида унчалик яққол сезилмаган тутилишдан кўп ўтмай юз берди.


Испания учун бу ҳодиса мамлакатнинг кам саёҳат қилинадиган ҳудудларини намойиш этиш ва сайёҳларни гавжум пляж курортларидан шу ерларга жалб қилиш учун яхши имконият бўлди.

Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, расмийлар тутилиш йўналиши бўйлаб жойлашган Испания шимолига ва Балеар оролларидаги қишлоқ ҳудудларига 6 миллионгача меҳмон ташриф буюришини кутишган.

Европа бўйлаб юзлаб фотографлар ушбу ҳодисани камераларга муҳрлади.





















