UFC раҳбари: «Бизни даҳшатли жанг кутмоқда»
Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) раҳбари Дана Уайт россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов ва ирландиялик Конор Макгрегор ўртасида бўлиб ўтадиган баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди, дея хабар беради ТАСС.
«Бу жангни тасдиқлаш қийин иш бўлмади. Бу Макгрегорни суперюлдуз, Нурмагомедовни эса - ҳақиқий қотилга айлантирувчи нарса. Уларнинг ҳар иккиси ҳам октагонда қотилдир, жанг бошланиши билан рақибига тўғридан-тўғри ташланади. Иккаласи ҳам энг кучли пайтида бўлиб турибди, бизни ўта даҳшатли жанг кутиб турибди.
Ўйлашимча, бу жанг Макгрегор ва боксчи Мэйуэзер ўртасидаги жангдан сўнг компания тарихидаги энг муваффақиятли бўлади», - дея Уайтнинг сўзларини келтиради mmamania.com.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор ўртасидаги жанг санаси маълум бўлганди.
Мавзуга оид
18:33 / 15.08.2024
Ҳабиб Нурмагомедов Россия солиқ идоралари олдидаги барча қарзларини ёпди — ОАВ
21:04 / 06.08.2024
Россияда Ҳабиб Нурмагомедовнинг мол-мулки хатланди
19:55 / 01.07.2024
Ҳабиб Нурмагомедовнинг банк ҳисобрақамлари музлатиб қўйилди
02:47 / 22.10.2023