Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда газдан берухсат фойдаланган, ҳисоблагич ва пломбаларни атайин бузган шахслар икки баравар ҳақ тўлаши мумкин
Мажбурий ижро бюроси Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ташаббуси билан чиқди. Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида муҳокама қилинмоқда.
Қоидаларга улгуржи истеъмолчилар томонидан газ таъминоти тармоқларига рухсатсиз уланиш, ҳисоблагичларни атайин бузиш ва пломбаларни узиш фактлари аниқланиши ҳоллари тўғрисидаги нормаларни қўшимча қилиш таклиф этилмоқда, деб ёзади Norma.
Барча ҳолларда истеъмол қилинган газ ҳисоб-китобини истеъмолчи расман давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб (тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда), бироқ даъво муддатидан (3 йил) ортиқ бўлмаган давр мобайнида уланган газдан фойдаланиш ускунаси суткасига 24 соат ишлаши ҳисобидан келиб чиқиб амалга ошириш таклиф этилмоқда.
Тўловни қуйидаги миқдорларда белгилаш таклиф этилмоқда:

Бунда рухсатсиз уланиб фойдаланилган газ ҳажми қийматининг ундириб олиниши истеъмолчини мазкур ҳуқуқбузарлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этмайди (МЖТКнинг 101-моддаси, ЖКнинг 185²-моддаси). Бундай истеъмолчи дарҳол газ таъминоти тармоқларидан узиб қўйилади.
Лойиҳа рад этилиши, унга қўшимча киритилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.
Мавзуга оид
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
19:41 / 03.05.2026
Ўзбекистонда жорий йилда 4,3 млрд кВт соат электр ва 2,8 млрд метр куб газни тежаш мақсад қилинди
11:12 / 21.04.2026