Ўзбекистон | 10:14 / 07.08.2018
43372
1 дақиқада ўқилади

DV-2019. Ўзбекистонликлар қанча грин карта ютиб олди?

Фото: Depositphotos

Яқинда DV-2019 виза лотереяси натижалари эълон қилинди, унда собиқ СССРнинг 20 мингга яқин аҳолиси Қўшма Штатларда яшаш ҳуқуқига эга бўлди.

Дастлабки норасмий маълумотларга кўра, энг муваффақиятлига Ўзбекистон фуқаролари айланди - улар 4500га грин карта олган. Бир оз камроқ Россия ва Украина фуқароларида - ҳар бир мамлакат учун 4400 грин карта, деб ҳисоблаб чиқди nashicanada.com нашри.

Учинчи ўринни Арманистон эгаллади. Унинг аҳолиси 2800 грин картани олади. Беларуслар 1400 грин картани ютиб олган бўлса, тожиклар - 1200, грузинлар - 1100, қозоқлар - тахминан 1000, озарбойжонлар - 900.

Собиқ СССР маконидаги энг ёпиқ давлат - Туркманистонга 300та грин карта юборилади. Энг кам грин картани Эстония фуқаролари ютиб олди. Лотереяда ютган эстонлар сони атиги 60 кишини ташкил қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид