Тошкент вилоятида қалбаки пул тайёрлаган шахслар ушланди
2018 йилнинг июль ойида Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туман суди, Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Ўртачирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳар бўлими биносида бир қанча ташкилот раҳбарлари билан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг судьяси Д.Комилов, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туман судининг раиси Х.Хотамов, мажбурий ижро бюроси Ўртачирчиқ туман бўлим бошлиғи Ш.Кучкаров, Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туман судининг раиси Т.Аннаева, Нурафшон шаҳар прокурори ёрдамчиси Ф.Азимов ва маҳалла фаоллари қатнашишди.
Кун тартибига суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон мазмун моҳиятини етказиш;
2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури;
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий асослари каби масаллар қўйилди.
Тадбир режасига асосан очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди. Судланувчилар Т.Мадаминов, М.Тожибоев ва Т.Шариповларга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.
Аниқланишича, судланувчилар ўзаро тил бириктирган ҳолда қалбаки купюрадаги пулларни чоп этиб келишган. 2018 йил 20 март куни соат 4:20 ларда Т.Шарипов 98 дона 50 минг сўмлик купюрадаги жами 4.900.000 сўм миқдордаги пулларни ўтказиш мақсадида Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги мол бозорига олиб кетаётганида ҳуқуқ тартибот органлари томонидан қўлга олинган.
Суд тегишли далилларга асосланиб, судланувчиларга Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 176-моддасида(қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) кўрсатилган жазоларни қўллаган ҳолатда, ҳукм ўқиди.
Мавзуга оид
17:48
Жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди
11:25 / 21.11.2024
2024 йилда 30 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар туҳмат ва ҳақорат қилгани учун судланди
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024