Хитой давлат кенгаши бош вазири БМТ ва ЖСТни ислоҳ қилишга чақирди
ХХР давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян БМТ Бош Ассамблеяси 73-сессияси раиси Мария Фернанда Эспиноса Гарсес билан учрашувда БМТ ва ЖСТ каби халқаро ташкилотларни ислоҳ қилишга чақирди.
"ЖСТ, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларни ислоҳ қилиш зарур, аммо ислоҳ қилиш бузиб ташлаб ҳаммасини бошидан бошлаш дегани эмас, Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ўрнатилган жаҳон тартибини сақлаб қолиш шартлари, БМТ низоми ва эркин савдо тамойиллари асосида ислоҳотлар ўтказиш зарур", — деди Ли Кэцян.
БМТ Бош Ассамблеяси раиси ўз навбатида "БМТ қоидалар ва ўрнатилган тамойилларга асосланган жаҳон тартибини сақлаш учун Хитой ва дунёнинг бошқа барча давлатлари билан ҳамкорликда ишлашга, халқаро қонунчилик ва ЖСТ қоидалари доирасида эркин савдони ривожлантириш, барча учун манфаатли иқтисодий глобаллашувни илгари суриш, барча томонлар билан биргаликда бутун дунёда тинчлик, барқарорлик, ривожланиш йўлида ҳамкорлик қилиш мақсадида" эканлигини билдирди.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024