Ўзбекистон | 01:12 / 09.08.2018
9234
2 дақиқада ўқилади

Норма ҳужжатларни чоп этиш ва унга обуна бўлиш тугатилади — энди барчаси Lex.uz’да

Фото: Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Фармонда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2019 йил 1 январдан эътиборан айрим норматив ҳужжатларни чоп этиш ва уларга обунани тугатиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланмоқда:

Жумладан, давлат органлари ва ташкилотларининг «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ахборотномаси», «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари тўплами» ва «Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами»га обуна бўлиш тугатилади.;

«Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ахборотномаси», «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари тўплами», «Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами»ни уларни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига (www.lex.uz) ўтказган ҳолда нашр этилади. Архивларда, ахборот-ресурс марказларида сақлаш учун, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар талабларига кўра тайёрланадиган нусхалар бундан мустасно.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид