Жаҳон | 20:46 / 09.08.2018
5028
1 дақиқада ўқилади

NYPost: АҚШда Хитойнинг кўчмас мулклари устидан назорат ўрнатишни исташмоқда

Фото: Bisnow

АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши туфайли Дональд Трамп маъмурияти миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан Нью-Йоркдаги Хитой компаниясига тегишли бино акциялари назорат пакетини қўлга киритишга тайёрланмоқда.

Гап Нью-Йоркдаги 850 Third Avenue биноси ҳақида бормоқда. У Хитойнинг АҚШ диққат марказида турган NHA компаниясига қарашли. Манбанинг айтишича, бу АҚШ миллий хавфсизлиги масаласи билан боғлиқ.

«Бу қарор Оқ уйга тегишли», — деди манба.

New York Post газетасининг ёзишича, Нью-Йорк полициясининг 17-участкаси ушбу бинонинг 1-қаватида жойлашган. Ушбу участка полициячилари вақти вақти билан Trump Tower биноси хавфсизлигини таъминлашади. 

Бундан ташқари, манбаларнинг тахминича, 58 йиллик бино ҳукумат ихтиёрига топширилади ва кейинчалик сотилади.

Мавзуга оид