Сўнгги 100, 50 ва ҳатто 10 йил ичида иш шароитларида кескин ўзгаришлар кузатилди. Бироқ мутахассислар биз эволюциянинг илк даврида эканимиз, у қандай, қаерда ва қачон ишлашимизни буткул ўзгартириб юборишини таъкидлашмоқда. Футурологлар прогнозлари қуйидагилардан иборат.

Нафақага чиқиш тушунчаси эскиради

Future Navigator консалтинг агентлиги таъсисчи-ҳамкори Лизелотта Лингсо технологиялар ривожланиши сабаб инсон меҳнатининг унумдорлиги роботларникига таққослаганда камроқ дея ҳисобланишини айтмоқда. Натижада одамлар компьютерлар кучи етмайдиган ижодий ечимларни излашни бошлайдилар. “Машиналар ўзининг машинага хос ишини яна узоқ йиллар давомида аъло даражада бажаради, одамлар эса ҳаракат қилишига тўғри келади,  - дейди Лингсо. Салоҳиятимизни тўлиқ намойиш этиш учун индивидуал қобилиятларимизни ривожлантирамиз”.

Фото: Unsplash

Лингсонинг сўзларига кўра, иш шароитлари инсон салоҳиятини намойиш қилишга у қадар ёрдам бермайди, шунинг учун келажакда вазият ўзгаради. Тўққиздан олтигача бўлган иш жадвали, анъанавий офислар, қатъий корпоратив иерархия ва нафақага чиқиш тушунчаси ўзгаради.

 

“Аввалги иш жадвали бўйича ишлаймиз деб ўйламайман, - дейди Лингсо. Нафақа қайта ўқиш учун вақти-вақти билан танаффусларга алмаштирилади, одам ҳаёт тарзи эса ишлаш қобилиятини узайтириш учун кескин ўзгаради”.

Стандарт нафақа ёши бўлмайди – одамнинг ўзи вақти-вақти билан карьерасида танаффуслар қилади. Ҳаёт тарзингизга мос келадиган иш, масалан – қисман бандлик ёки шартнома билан ишлашни танлаш мумкин.

Ходим умумий жамоанинг фойдалилигига қараб танланади

«Жамоада энг кўпи билан 8-10 киши бўлади. Бир сўз билан айтганда, иккита пицца билан тўйдириш мумкин бўлган миқдор. Бундай ҳажм инновацион жамоа учун оптимал саналади, - дейди Лингсо. – Авваллари одамларни конвейерда бўлгани каби аниқ вазифаларни бажариш учун танлардик. Бироқ бу йўл билан ходимлардан максимал унумдорликка эришмайсиз. Келажакда ишга олиш умумий жамоанинг фойдалилик даражасига қараб амалга оширилади.