«Барселона» клуби янги мавсум учун сардорлар номини эълон қилди.
Ҳужумчи Лионель Месси асосий сардор қилиб тайинланди. У Япониянинг «Виссел Кобе» клубига ўтиб кетган Андрес Иньестадан сардорлик боғичини қабул қилиб олди.
Захира сардорлари қилиб Серхи Бускетс, Жерар Пике ва Серхи Роберто тайинланди.

















