Жаҳон | 08:24 / 12.08.2018
41444
1 дақиқада ўқилади

Сурияда жангарилар Россия авиабазасига ҳужум қилди

Фото: РИА Новости / Максим Блинов

Суриядаги қуролланган гуруҳлар Россиянинг Хмеймимдаги авиабазасига учувчисиз учар қурилма ёрдамида ҳужум қилишга уринишди. Бу ҳақда низолашаётган томонларни яраштириш бўйича Россия маркази раҳбари Алексей Циганков маълум қилди.

«11 август куни тунда Хмеймим авиабазаси ҳаво маконида Идлиб деэскалация ҳудудидан жанговар ҳолатда учирилган учувчисиз учар қурилма аниқланди. Қурилма авиабазадан хавфсиз масофада зенит ўт очиш воситалари ёрдамида уриб туширилди. Жабрланганлар ва моддий зарар бўлмади», — деди у.

Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 9 август куни ҳам авиабазага ҳужум қилган учувчисиз қурилмаларни уриб туширганди. Шунингдек, ҳарбийлар 22 ва 28 июль кунлари учувчисиз учар қурилмалар орқали қилинган ҳужумларни бартараф этишганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид