12 август куни 20 йиллик муҳокамалардан сўнг Россия, Эрон, Озарбойжон, Қозоғистон ва Туркманистон президентлари Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенцияни имзолашди.

Фото: РИА Новости / Алексей Никольский

СССР тарқалганидан кейин мазкур акваҳудудни ажратиш ва ресурсларни тақсимлаш муаммоси пайдо бўлди. Собиқ иттифоқ мамлакатлари Каспийга даъвогарликлари ҳақида маълум қилишди.

Таъкидлаш жоизки, Каспий - Европа ва Осиё чорраҳасида жойлашган сув ҳавзаси, нефть ва табиий газ қазиб олинувчи энг қадимий ҳудудлардан бири.

Каспийнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенция нималарни назарда тутади:

  • Каспий - беш мамлакатнинг қуруқликдаги ҳудудлари билан ўралган сув ҳавзаси дея номланди (денгиз ҳам, кўл ҳам эмас);
  • Каспий акваторияси ички сувлар, ҳудудий сувлар, балиқчилик зоналари ва умумий сув майдонига ажратилади;
  • ер ости бойликлари давлатлар томонидан халқаро ҳуқуқ меъёрларига асосланган келишувга мувофиқ тақсимланади;
  • кемасозлик, балиқчилик, илмий тадқиқотлар, кабель ва магистрал қувурлар билан боғлиқ қоидалар белгилаб олинди;
  • хорижий мамлакатлар ҳарбий базаларининг жойлашуви ва Каспий бўйи давлатларига тегишли бўлмаган кемалар фаолияти тақиқланади;
  • минтақадаги давлатлар денгиз хавфсизлигини таъминлаш учун масъул;
  • кенг кўламли денгиз лойиҳаларини амалга оширишда экологик омил албатта инобатга олиниши керак.

Президентлар қандай янги таклифлар билдиришди?

Фото: РИА Новости / Алексей Никольский