Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили АҚШда Порошенкога қарши жиноий ишлар очилганини билдирди
Фото: Страна.ua
Грузия собиқ президенти, Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвили Украина президенти Пётр Порошенкони жиноятчи деб атади. У бу ҳақда «Страна.ua»га берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатларда Украина президенти Порошенкога қарши офшор ҳисоблари туфайли жиноий ишлар очилган.
«У президент лавозимидан кетгач, уни ҳеч бир мамлакат қабул қилмайди ёки дарҳол уни топширади. Америкада уни худди Украина собиқ бош вазири Павел Лазаренко каби қамаб қўйишлари мумкин, чунки ФҚБ унга ишлар тўпламини очган», - дея маълум қилди Саакашвили.
Шу билан бирга, сиёсатчининг аниқлик киритишича, Порошенкога нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари офшор ҳисобларига алоқадордир. Шунингдек, Саакашвилининг айтишича, Порошенко билан қўл ушлашиб кўришмасди, сабаби «у қамоққа олиниши ва прокурорлар ҳамда терговчилар билан мулоқотда бўлиши керак».
«У жиноятчи бўлиб, нафақат «қозонлар»даги минглаб одамларнинг вафот этиши, қашшоқлик, муҳожирликдаги минглаб ўлим ҳолатлари масъул. Балки, энг муҳими, Порошенко умидлар қотили. У вақтни ўлдирди, ҳамда бу кечирилмайди», - дея айтиб ўтди Саакашвили.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко «Шимолий оқим - 2»ни троян оти билан тенглаштирганди.
Мавзуга оид
15:50 / 24.05.2026
Россия Украинага «Орешник» билан зарба берди
10:11 / 24.05.2026
Луҳанск областидаги коллеж биносига зарба оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
23:17 / 23.05.2026
АҚШнинг Киевдаги элчихонаси Украинага кенг кўламли ҳужум бўлиши ҳақида огоҳлантирди
14:50 / 23.05.2026