Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Дийдор” режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студияси” давлат муассасаси негизида “Дийдор ёшлар экспериментал театр-студияси” давлат муассасасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг “Дийдор” режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студияси” давлат муассасаси негизида “Дийдор ёшлар экспериментал театр-студияси” давлат муассасасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.
Белгилаб қўйилишича:
Театр-студияси “Дийдор” режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студияси” давлат муассасасининг барча ҳуқуқ, мажбурият ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Қуйидагилар театр-студиясининг асосий вазифалари этиб белгиланади:
ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий, бадиий-эстетик руҳиятини юксалтириш, тафаккурини бойитиш, мустаҳкамлаш, уларнинг санъатга бўлган муҳаббатини кучайтириш, ўзбек миллий театр санъати тарихий асослари ва ютуқларини ёшлар қалбига чуқур сингдириш, жаҳон андозалари асосида замонавий, хорижий давлатлардан малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда таълим бериш, республикамизда маданий-маърифий, ижодий-бадиий соҳаларда эришилаётган ютуқларни театр санъати орқали тарғиб этиш;
театр, кино, театрлаштирилган оммавий тадбир режиссёрлари ва актёрларни кашф этиш, маҳоратини ошириш ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаш;
ёшларнинг ижодий фаоллигини ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик, миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, соҳадаги илғор услубларни миллий руҳ билан уйғунлаштирилган ҳолда театр санъатига татбиқ этиш;
турли маданий-маърифий тадбирлар, гастроллар, кўрик-танловлар, фестиваллар, таниқли санъаткорлар билан учрашув ва анжуманлар, режиссёр ва актёрлар учун маҳорат дарслари ва театр санъатидан сабоқ берувчи ўқув машғулотлар ўтказиш, жаҳон маданияти ва санъатининг ёрқин намуналари билан таништириш орқали уларни баркамол инсонлар бўлиб камол топишларига кўмаклашиш.
Қуйидагилар театр-студияси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;














