Ҳукумат қарори: «Дийдор» ёшлар экспериментал театр-студияси» ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг “Дийдор” ёшлар экспериментал театр-студияси” фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Маданият вазирлиги муассислигидаги “Дийдор” режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студияси” давлат муассасаси негизида "Дийдор” ёшлар экспериментал театр-студияси" давлат муассасасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Қуйидагилар театр-студиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
мамлакатимизда театр санъатини янада ривожлантириш, театрлаштирилган оммавий тадбирларнинг ғоявий-бадиий савияси ва таъсирчанлигини кучайтириш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий салоҳиятини ошириш, юқори малакали театp ижодкорларини амалий тайёрлаш;
театр санъати соҳасида малакали ёш режиссёрлар, актёрлар, драматурглар, нотиқлик санъати бўйича мутахассисларни излаб топиш ва уларнинг маҳоратини ошириш мақсадида профессионал труппа ҳамда ҳаваскорлик жамоасини ташкил этиш;
актёрлик санъати ва режиссёрлик бўйича театр ва санъат муассасаларининг ижодий ходимлари ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг талаба ва ўқувчилари учун амалиёт курслари (ижодий устахона) ташкил этиш;
хорижий давлатлардан малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги театрларнинг ёш истеъдодли актёрлари ва бошқа ижодий ходимлари учун доимий равишда тренинг, маҳорат дарслари, театр санъати билан боғлиқ ўқув-тажриба машғулотлари ҳамда махсус лойиҳа бўйича тажриба спектакллари яратиш;
мамлакатимизда ва хорижий давлатларда гастроль фаолияти, фестиваль, кўрик-танлов, театрлаштирилган шоулар, маърузалар, маданият, санъат, илм-фанинг атоқли арбоблари билан учрашувлар, дам олиш ва ижодий кечалар, мақсадли театрлаштирилган маросим кечалари ва бошқа томоша тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказишни таъминлаш.
Қуйидагилар театр-студия фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
театр-студиянинг спектакль, томошалар намойиши ва гастроль фаолиятидан тушадиган маблағлар:
халқаро молия институтлари ҳамда донор ташкилотлар грантлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024