Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқ таълими тизими ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш тақиқланганлиги яна бир бор таъкидланди
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарорда яна бир маротаба халқ таълими тизими ходимларини таълим жараёни билан боғлиқ бўлмаган ишларга, мажбурий меҳнатга, туман ва шаҳар ҳудудларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига, турли хил йиғилишларга жалб қилиш, уларнинг касбий фаолиятини амалга оширишига ҳар қандай шаклда тўсқинлик қилиш амалдаги қонун ҳужжатларида тақиқланганлиги яна бир бор таъкидлаб ўтилди.
Тегишли вазирлик ва идораларга умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим, мактабдан ташқари таълим соҳасига давлат-хусусий шерикликни жорий этиш, жаҳондаги олий таълим муассасаларининг рейтингида 1000 талик рўйхатга кирадиган хорижий олий таълим муассасаларининг филиалларини ёки факультетларини Ўзбекистон Республикасида лицензия олмасдан ва бошқа имтиёзли шартларда ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқиб, илғор халқаро тажрибалар асосида таклиф киритиш топшириғи берилди.
Қайд этилишича, мазкур қарор таълим-тарбия сифатини тубдан ошириш, мамлакатимизда ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш ҳамда ўқитувчилик касбининг жамиятимиздаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?
18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди
15:15 / 14.02.2025
Ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан инклюзив мактаб ташкил этилади
14:01 / 13.02.2025