Илк бор касб байрамини нишонлаш қурилиш соҳасидан ташқарига чиқди ва тасвирий санъатнинг ёрқин элементларини ўз ичига олди. Пойтахтда Қурилиш соҳаси ходимларининг куни шарафига таъмирлаш ва санъатнинг синтези қанчалик эсда қоларли ҳамда бетакрор бўлишини намоён қилишга қаратилган улкан лойиҳа амалга оширилди. Вилоятларда эса байрам тадбирлари бутун ҳафта 6 августдан 12 августгача давом этди.
КНАУФ компанияси мана иккинчи йилдирки Ўзбекистон аҳолиси учун кенг кўламли байрам тадбирларини ташкил этиб келмоқда. Пойтахтдаги тадбирларининг асосий қисми Тошкентдаги боғларда ўтказилди. Болалар иштиёқ билан ижодий маҳорат дарсларида ўзлари ясаган нарсаларини бўядилар, катталар эса гипскартонни тўғри маҳкамлашни ўрганиб олдилар.

— Аввалига биз боғлардаги тадбирларини 20:00да якунлашни режалаштирган эдик, аммо аҳолига бу каби машғулотлар шу қадар манзур келдики, натижада Cэнтрал Паркдаги тадбирни 21:30гача узайтирдик. Шуниси эътиборлики, шуруповёрт билан ишлашда қизлар айниқса фаол бўлдилар. Натижада деворлар нафақат гипскартондан тузилган сўзлар, балки манзарали элементларга ҳам эга бўлди, — дейди «КНАУФ ГИПС БУХОРО» МЧЖ ХК реклама бўйича етакчи менежери Ҳилола Якупова.

Савдо-кўнгил очар марказларда КНАУФ компанияси катта муваффақият билан «Санъат даражасидаги таъмирлаш» номли ғаройиб акциясини ўтказди. Марк Вайлнинг «Илҳом» театри актёрлари Ян Добринин, Юлия Плакида ва Светлана Назруллаевалар рассом Надежда Риксиева жамоаси билан биргаликда таниқли рассом Бобур Исмоиловнинг шарқ дурдона асарларини ҳаётда акс эттира олдилар. Савдо марказларига ташриф буюрганлар ўзларини мусаввирнинг «Профил» (Нехт СКМ), «Хаёлпараст» (Самарқанд Дарвоза СКМ) ва «Аквариум» (Парус СКМ) каби ишларининг бир қисми сифатида ҳис этиш имконига эга бўлдилар.

Жонли инсталляциялар КНАУФ жамоасининг ишини шахсан кўришга ташриф буюрган Бобур Исмоиловнинг юқори баҳосига сазовор бўлди.






















