Вазирлар Маҳкамасининг “Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда қайд этилишича, Угом-Чотқол давлат миллий табиат боги ва унинг таркибига кирувчи Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2966-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари фаолияти ва мавжуд штат бирликларини Тошкент вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш ҳақидаги таклифи маъқулланди.
Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи тўғрисидаги низомга кўра, табиат боғи ҳудудидаги алоҳида экологик, маданий ва эстетик аҳамиятга эга бўлган табиий объектлар ва комплекслар табиатни муҳофаза қилиш, рекреацион, илмий ва маданий мақсадларда сақлаб қолиш ҳамда улардан фойдаланиш учун мўлжалланган.
Табиат боғи ҳудудига тегишли ер, сув, ер ости бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, бошқа табиат объектлари ва комплекслар хўжалик ёки бошқа мақсадларда фойдаланишдан тўлиқ ёки қисман олиб қўйилади ва улардан фақат унда белгиланган режимга мувофиқ фойдаланилади.
Табиат боғи Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги бўлган давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси ҳисобланади.
Қуйидагилар табиат боғининг асосий вазифалари ҳисобланади:
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимида (экологик тармоқда) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги биологик ва ландшафт хилма-хиллигини таъминлаш, экологик мувозанатни сақлашда иштирок этиш;
рекреацион, илмий ва маданий мақсадларда табиий объектлар ва комплекслардан оқилона ва барқарор фойдаланишни таъминлаш;
атроф табиий муҳит мониторингини юритиш.
Табиат боги ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга оширишда куйидаги функцияларни бажаради:
а) муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимида (экологик тармоқ) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги биологик ва ландшафт хилма-хиллигини таъминлаш, экологик мувозанатни сақлашда иштирок этиш соҳасида табиат боғи ҳудудида:














