Ягона мактаб формасини жорий этишнинг вазифалари нималардан иборат?
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қайд этилишича, мактаб формасини жорий этишнинг мақсади ўқувчиларнинг билимли, одоб-ахлоқли, соғлом фикрли, ҳар томонлама баркамол шахс бўлиб етишишига кўмаклашиш, ўзаро тенглик ва белгиланган тартиб-қоидаларга итоаткорлик ҳиссини уйғотиш, уларнинг саломатликларини муҳофаза қилиш учун шарт-шароит яратиш, ўқувчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини юзага келтиришдан иборат.
Қуйидагилар мактаб формасини жорий этишнинг вазифалари ҳисобланади:
таълим муассасаларида соғлом ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш, ёш авлодга замон талаблари ва миллий қадриятлар асосида таълим-тарбия беришга кўмаклашиш;
ўқувчилар ўртасида ўзаро ижтимоий тенглик тамойилларини қарор топтириш;
таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўлиқ риоя этишларини тартибга солиш;
ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ёт бўлган “оммавий маданият” хуружларидан ҳимоя қилишга кўмаклашиш.
Мавзуга оид
15:26 / 14.09.2024
“Дарсга киритмаслик билан қўрқитишяпти” — ТДПУ ягона формани жорий этмоқчи
19:18 / 22.06.2024
Олий таълим вазири ОТМлардаги форма масаласига муносабат билдирди
15:59 / 31.10.2022
Тошкентда 1,5 млрд сўмга мактаб ўқитувчилари учун бир хил форма сотиб олинмоқда
11:55 / 09.09.2022