Энг оддий биохак — эрталабдан аччиққина қаҳва ичиш. "Лайфхакер" организмни ишга "созлаш"нинг бошқа, у қадар машҳур бўлмаган усуллари ҳақидаги маълумотлари билан бўлишди.

Кимдир прокрастинация (ҳаётий муаммоларга олиб келувчи муҳим ва шошилинч ишларни орқага суриш, кечиктириш) билан курашаётган бир вақтда бошқа биров янада ишчан ва самарали бўлиш йўлларини излайди. Биохакинг шундай пайдо бўлган. У ўз самарадорлигини ошириш учун организмга егуликлар, спорт ва уйқудан максимум фойда олиш усулларини ўзига жамлаган.

Фото: GETTY

1. "Ёғли" қаҳва ичинг

Шундай пайтлар бўладики, кўзингизга уйқудан бошқаси кўринмайди. Бироқ оддий қаҳва сизга тетиклик бахш этмаслиги ҳам мумкин (дарвоқе, организм баъзи ичимликларга ўрганиб қолиши ҳолатлари ҳам учрайди, шу боис улар тетиклашишга ёрдам бермайди).

Бундай ҳолатларда қайноққина қаҳвага бир чой қошиқда кокос ёғи ёки сариёғ қўшсангиз, кўпроқ фойда келтиради. У жигар кетонларга айлантирадиган триглицеридларга эга — бу ақл учун ўзига хос озуқадир.

У глюкозадан фарқли ўлароқ, соғлом озуқа ҳисобланади. Мия олинган энергетик қувватни тенг тақсимлайди, бунда кофеин пасайиши белгилари - самарадорлик ўрнини бирданига чарчоқ ва диққатни жамлай олмаслик эгаллаши кузатилмайди.

2. Кўпроқ тановул қилиш

Вазн ташлаш истагидаги кишиларга тез-тез кичик порцияларда овқатланиш тавсия қилинади. Организмни бундай "алдаш" самарадорликни ошириш керак бўлган ҳолатларда ҳам таъсир қилади.

Егуликни онгли қабул қилиш овқат ҳазм қилиш тизимини шундай юклайдики, организм ўзининг барча энергетик ресурсларини эндигина истеъмол қилинган таомларни қайта ишлашга йўналтиришга мажбур бўлади - бошқа вазифаларга эса куч ҳам қолмайди. Тушликдан кейин уйқу элитишини сезган ҳар қандай инсон буни тасдиқлаши мумкин.

Бундай вазиятда одатий уч маҳал овқатни, масалан, беш кичик ва енгил тамаддига алмаштириш мумкин. Имкон қадар оғир маҳсулотларни танламаслик керак - кўпроқ сабзавотлар ва кўкатларга эътибор қаратинг.