Айни вақтда Ўзбекистон телекоммуникация тармоғида жадал ривожланиш кузатилмоқда. Мобил ва симли телефон алоқа абонентлари сони ҳам сезиларли равишда ўсиб бормоқда ва ҳозирда республикада абонентлар 22 миллионни ташкил этади.

Бундай шароитда мавжуд 8 хонали телефон рақамлари тизимида етишмовчиликлар бўлди, деб хабар бермоқда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати.

Халқаро электралоқа уюшмаси тавсияларига кўра, бу каби вазиятда кўп хонали рақамлар тизимига ўтиш масаланинг ечими бўла олади. Масалан, Хитойда 11 хонали, АҚШ ва Европанинг кўплаб мамлакатларида 10 хонали, Россияда 7 ва 8 хонали телефон рақамлари тизимидан фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация тармоқларида рақамлаш «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини рақамлаш тизими ва режаси» RH 45-101:2013 бошқарув ҳужжатига мувофиқ амалга оширилади. Мазкур ҳужжат дунё тажрибаларини инобатга олган ҳолда Халқаро электралоқа уюшмаси тавсияларига кўра ишлаб чиқилган. Унда Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация тармоқларида 7 хонали рақамдан 9 хонали рақамга ўтиш назарда тутилган.

Ўзбекистон 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтишни бошлаяпти

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қандай тайёргарлик кўрди?

9 хонали рақам тизимига ўтишга тайёргарлик деярли 10 йил мобайнида олиб борилди. Халқаро тажриба, дунё стандартлари, Халқаро электралоқа уюшмаси тавсиялари синчиклаб ўрганилди, телекоммуникация операторлари билан консултациялар ўтказилди.

2013 йилда «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини рақамлаш тизими ва режаси» RH 45-101:2013 бошқарув ҳужжати қабул қилинди. Унда Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация тармоқларида 9 хонали рақамга ўтиш назарда тутилган.

2014 йилда ўтишнинг биринчи босқичида, қисқа чақирув рақамларининг тезкор чақирув хизматлари (ёнғин қўриқлаш, милиция, тез тиббий ёрдам, Қутқарув хизматининг газ тармоқлари аварияси хизмати)га ўтиши амалга оширилди. Бунда икки хонали 01, 02, 03, 04, 050 рақамлари 101, 102, 103, 104 ва 1050 га ўтказилди.

Иккинчи босқичда