Эронда хорижликлар паспортларига келганлик ҳақида белги қўймаслик таклиф қилинмоқда
Эрон ҳукуматида АҚШ санкциялари сабабли хорижликлар паспортларига мамлакатга келганлик ҳақида белгилар қўймаслик таклиф қилинди. Бу ҳақда Эрон сайёҳлик ташкилоти раҳбари Али Асқар Мунасан маълум қилди.
Мунасаннинг айтишича, тегишли қонун лойиҳасини унинг ўзи, ташқи ишлар вазирлиги, саноат ва савдо вазирлиги ва полиция маъқуллаган. Бироқ бу ўзгаришлар кучга кириши учун уни Эрон вазирлар кенгаши маъқуллаши лозим.
Мунасаннинг таъкидлашича , охирги 4 ой ичида Эронга келган сайёҳлар сони 38 фоизга ошган, бироқ улар орасида европаликлар улуши камайган, бу эса 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар ишига салбий таъсир қилган.
Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги муносабатлар АҚШнинг Эрон билан ядровий келишувдан чиққанидан кейин кескинлашиб кетди. АҚШ августда Эронга қарши санкциялари амал қилишини яна тиклади.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024