Ўзбекистон | 11:11 / 22.08.2018
34686
2 дақиқада ўқилади

Бўз тумани ҳокими ўзгарди

Бугун, 22 август куни Андижон вилояти, Бўз туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қатнашди. Сессия кун тартибида ташкилий масала кўрилди.

2017 йил 23 февралдан буён туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Абдурашид Райимжонович Мамиров касаллиги сабаб эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 

Туманга Иномжон Солижонович Мамадалиев янги ҳоким этиб тайинланди. 

И.Мамадалиев 1975 йил 24 январь куни Андижон вилояти Асака туманида туғилган. 1997 йилда Андижон давлат университетини тамомлаган, маълумоти бўйича мутахассислиги - журналист. Бундан аввал Асака шаҳар ИИБ ҳуқуқбузарликларни олдини олиш гуруҳи катта инспектори, Асака шаҳар ИИБ бошлиғининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари, ИИБ ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. 2014 йил 13 майдан Асака тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари - Асака шаҳар ҳокими сифатида ишлаб келган.

Маълумот учун: Бўз тумани 1950 йил 5 апрелда ташкил этилган. 1962 йил 24 декабрда Шаҳрихон туманига қўшиб юборилган. 1964 йил 31 декабрда қайта тузилган. Маркази – Бўз шаҳарчаси. 

Мавзуга оид