Спорт | 12:04 / 22.08.2018
23988
2 дақиқада ўқилади

Макгрегор vs Нурмагомедов. UFC президенти янги тафсилотларни маълум қилди

Фото: The Brawling

Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) ирландиялик жангчиси Конор Макгрегор ташкилотнинг амалдаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг қилиш учун кўп нарсага тайёр эди.

UFC президенти Дана Уайтнинг айтишича, ирландиялик россиялик билан ҳаттоки Россияда ҳам жанг ўтказишга тайёр бўлган.

«Конор ва Ҳабиб ўртасидаги жанг вақт масаласига тақалиб қолганди. Конор у билан ҳаттоки Россияда ҳам жанг қилишга тайёрлигини айтганди. У ҳеч нарсадан қўрқмайди. У исталган шахс билан ва исталган жойда жанг ўтказишга тайёр. Макгрегор кўп гапиради, лекин у ўз сўзлари учун жавоб беради.

Менинг фикримча, бу биз ташкилотчилик қилган барча баҳслар ичидаги энг катта жангдир. Бу бизнесда сиз оч қолишингиз ва жанг қилишга, қайтиб келишга тайёр бўлишингиз керак. Ишқибозлар ҳамма билан жанг қилишга тайёр бўлганларни яхши кўрадилар, энг яхшилар билан куч синашишга шай бўлганларни. Конор Макгрегор UFC’га келган кунидан бошлаб шундай эди», - дея Уайтнинг сўзларини келтиради «Би-би-си».

Макгрегор - Нурмагомедов жанги 6 октябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC икки карра чемпионга Нурмагомедов ёки Макгрегор билан жанг бўйича рад жавоби берганди

Мавзуга оид