Ўзбекистон | 10:57 / 24.08.2018
6020
3 дақиқада ўқилади

Иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисидаги қарорга қўшимчалар киритилади

Фото: УзА

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида” 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида” 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар:

1. Қарорда:

а) 1-банднинг учинчи хатбошидаги “Талабалар учун” сўзлари “Магистратура мутахассисликлари талабалари учун” сўзлари билан алмаштирилади;

б) 1-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“Олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари, номли Давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;”.

2. 2-иловада:

а) Низом номи қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“Магистратура мутахассисликлари талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ”;

б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“1. Магистратура мутахассисликлари талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган давлат олий таълим муассасалари магистратура босқичи талабаларига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига биноан тайинланади.”;

в) 2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“2. Магистратура мутахассисликлари талабаларига тайинлаш учун белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси квотаси (ўн битта) қуйидаги мутахассисликлардан ҳар бири бўйича биттадан стипендия ҳисобидан тақсимланади:”;

г) 3-банднинг бешинчи хатбошидаги “бакалавриатдаги таълим йўналиши ёки магистратурадаги мутахассислик” сўзлари “магистратура мутахассислиги” сўзлари билан алмаштирилади;

ғ) 8-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташланади;

д) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари соҳиблари бўлган талабалар давлат олий таълим муассасасини битиргач, икки йил давомида таянч докторантурага кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.”;

е) 13-банд чиқариб ташланади ва 14-15-бандлар тартиб рақамлари мувофиқлаштирилади.

3. Қарорнинг 3-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Мавзуга оид