Осиё ўйинлари дастурига биноан 19 августдан старт олган таэквондо бўйича баҳслар 5 кун давом этиб, бугун ўз ниҳоясига етди.

Спортнинг бу йўналиши бўйича мусобақаларда 10 нафар атлет Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб, 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронзани терма жамоа умумий жамғармасига қўшиб қўйишди. Шу тариқа, 6 тадан медаль қўлга киритилган таэквондо ҳамда эркин ва юнон-рум кураши ҳозирча Ўзбекистон делегациясига энг кўп соврин олиб келган спорт турлари бўлиб турибди.

Таъкидлаш жоиз, Жакарта-2018 ўзбек таэквондочилари учун энг муваффақиятли ўтган Осиё ўйинлари сифатида тарихда қолади. Аввалги натижаларга қаралса, ўзбекистонлик таэквондо усталари секин-аста ўз натижаларини яхшилаб бораётганига гувоҳ бўлиш мумкин:

Осиё ўйинлариОлтинКумушБронзаЖами
1994  11
1998   0
2002  11
2006 1 1