Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нима учун пицца “Маргарита” деб номланади?
Пицца – дунёдаги энг машҳур таомлардан бири. Ва албатта ҳар бир пиццахонада “Маргарита” номли асосий пицца тури мавжуд бўлади. Нима учун классик итальян таомига аёлларнинг бундай чиройли исми берилди?
Пиццага ўхшаган илк таомлар инсон томонидан минг йиллар аввал тайёрланган. Пицца прототиплари римликлар ва қадимги греклар томонидан пиширилган. Бироқ антик пиццаларда ундаги асосий таркибий қисм – томатлар бўлмаган. Улар Европага Жанубий Америкадан XVI аср бошларидагина келтирилган. Шунинг учун қадимий пицца - устига турли егуликлар солинган пишган хамир бўлаги кўринишида эди.
Замонавий пиццани эсга солувчи таом илк бор XVI аср ўрталарида Италиянинг Неаполь шаҳрида тайёрланган деб ҳисобланади. Бироқ пиццани ўша вақтнинг ҳурматга сазовор одамларининг таоми бўлган деб ҳисоблаш нотўғри. Аксинча, у қашшоқлар егулиги эди: ҳатто бой бўлмаган деҳқон ҳам хамир қолдиғини ингичка қилиб ёйиб, устига уйидаги маҳсулотлар – гўшт, пишлоқ ва кўкатларни солиб, тайёрлаши мумкин бўлган. Қисқа вақт давомида пицца италиялик оддий одамларнинг севимли таомига айланди. XVII аср бошларида эса ҳатто алоҳида касб – pizzaiolo – деҳқонлар учун пицца тайёрлайдиганлар пайдо бўлди.
Бу ҳолат ўн йиллаб, ва ниҳоят, пиццани юқори қатлам вакиллари татиб кўргунларига қадар давом этди. Италия қиролининг турмуш ўртоғи Савоялик Маргарита оддий халқ қандай яшаши билан қизиқишга қарор қилди. 1889 йилда оддий туманлардан бирига ташриф буюрди ва деҳқонларнинг егулигини тайёрлаб беришни сўради. Ошпазлар қироличанинг ташрифидан эсанкираб қолишди ва Ҳазрати олиялари ўрганган денгиз маҳсулотлари ва гўштни тайёрлашга улгурмай қолдилар. Хаёлотни ишга солишга тўғри келди: хамирдан тайёрланган нон устига шошилинчда тайёрланган томат қайласи, помидор бўлаклари, кўкатлар ва пишлоқ сепилди. Айтишларича, қироличага бу оддий, бироқ жуда мазали таом шу даражада ёқдики, унинг шахсий ошпазлари рецептни ёзиб олишди. Халқ орасида эса қўшимча маҳсулотлар солинмаган пицца тури бутун Европага таомни машҳур қилган Италия қироличаси шарафига “Маргарита” деб атала бошланди.
Савоялик Маргарита
Бу қизиқ: Италия аҳолиси орасида мамлакат байроғи келиб чиқишининг ўзига хос талқини машҳур. Маълум бўлишича, ундаги ранглар пиццани англатар экан: қизил – томат қайласи, оқ – моцарелла пишлоғи, яшил – Италия кўкатлари.
Бу тўғрими ёки йўқ – «Маргарита» пиццасининг пайдо бўлиши тўғрисидаги бундай афсона Апеннин ярим ороли аҳолиси ўртасида анча машҳур.
Мавзуга оид
17:37 / 30.09.2025
Нима учун таомни ухлашдан 4 соат аввал ейиш керак?
12:26 / 15.08.2025
Кунига меъёридан 2-3 баробар ортиқ туз еймиз: унинг танага қандай таъсирлари бор?
14:26 / 22.07.2025
Жазирамада қандай таомларни истеъмол қилмаслик керак? – СВВ тавсиялари
15:53 / 17.07.2025