Ўйиндаги ягона гол 57-дақиқада урилди. Луис Суареснинг юқорилатиб узатган тўпини Серхи Роберто боши билан зарба бериш учун қулай вазиятда турган Усмон Дембелега ташлаб берди ва франциялик футболчи рақиб дарвозабонига имконият қолдирмади.
Эндиликда «Барселона» 6 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа биринчи турда «Алавес»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. «Вальядолид» ўтган турда «Жирона» билан дуранг ўйнаганди (0:0), жамоада айни вақтда бир очко бор.
Чемпионатнинг кейинги тури доирасида «Барселона» 2 сентябрь куни «Уэска»ни қабул қилади, «Вальядолид» 31 август куни «Хетафе» меҳмони бўлади.
«Атлетико» эса ўз уйида «Райо Вальекано»ни мағлуб этди. Мадриддаги «Ванда Метрополитано» стадионида кечган учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндаги ягона гол иккинчи бўлим ўрталарида Антуан Гризманн томонидан урилди. Француз футболчисига бурчак зарбаси амалга оширилганидан кейин ҳавода тўп учун курашда ғолиб чиқиб тўпни қулай нуқтага ташлаб берган Стефан Савич ассистентлик қилди.
«Атлетико» биринчи турда «Валенсия» билан дуранг ўйнаганди (1:1) ва эндиликда 4 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринда жойлашган. «Райо» қаторасига иккинчи мағлубиятдан кейин охирги ўринда, биринчи турда жамоа «Севилья»га йирик ҳисобда мағлуб бўлганди (1:4).
Кейинги тур доирасида «Атлетико» 1 сентябрь куни «Сельта» меҳмони бўлади, шу куни «Райо» «Атлетик»ни қабул қилади.
Тур доирасидаги бошқа ўйинларда «Алавес» «Бетис» билан дуранг ўйнади (0:0), «Хетафе» «Эйбар»ни мағлуб этди (2:0), «Леганес» ўз майдонида «Реал Сосьедад»ни енга олмади.
Бугун тур доирасида «Реал» «Жирона» меҳмони бўлади, «Валенсия» ҳам Каталонияда «Эспаньол»га қарши ўйнайди, «Севилья» «Вильярреал»ни қабул қилади. 27 август куни эса «Леванте» «Сельта» билан, «Атлетик» «Уэска»га қарши ўйнайди.