Жаҳон | 15:40 / 26.08.2018
10768
2 дақиқада ўқилади

Оқ уйдан Трамп ва Путиннинг учрашуви ҳақидаги ҳужжатларни кўрсатиш сўралмоқда

АҚШ Демократик партиясида Сенат қўмитаси аъзолари Роберт Менедес ва Жанни Шаҳин давлат котиби Майк Помпеога 16 июль куни Ҳелсинкида бўлиб ўтган Дональд Трамп ва Владимир Путин учрашувида бўлган таржимоннинг ёзувлари ва бошқа ҳужжатларни кўрсатиш билдирилган талабнома жўнатишган.

Менендес ва Шаҳин июль саммити билан боғлиқ, Трамп ва Путин икки соатдан кўпроқ таржимонлар иштирокида ўзаро учрашув ўтказган лаҳзалардаги «барча махфийлаштирилган ва махфий бўлмаган шифрлашлар, таржимон ёзувлари ва директивалар»ни тақдим этишни сўрашган.

Модомики бундай ҳужжатлар бўлмаса, сенаторлар буни тасдиқлаб беришни талаб этишмоқда.

Менендес ва Шаҳин конгрессменлар томонидан материаллар билан танишиш ва уларни синчиклаб текшириш муҳимлигини «Россиянинг ҳар қандай дизинформациясига жавоб бериш» зарурияти билан тушунтиришмоқда.

«Россия ҳокимияти у ерда Оқ уйнинг коммуникацияси мавжуд эмаслигидан усталик билан фойдаланиб, мазкур шахсий учрашувда нималар бўлгани ҳақида ўзларининг ёлғон ҳисоботларини тарқатиш йўлида фойдаланишмоқда», — дейилади сенаторларнинг хатида.

Сенаторлар шунингдек саммит масаласида уларнинг ташвиши ортаётганига сабаб, Кремль АҚШ Конгрессига бўлиб ўтадиган сайловларга ҳам аралашишга уриниши мумкинлигини таъкидлаб ўтишди.

АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳелсинкида РФ президенти Владимир Путин билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманидаги чиқишлари учун танқидлар ёмғири остида қолиб кетган эди.

Шундан сўнг АҚШ демократик партиясидан сенатор Жанни Шаҳин хоним АҚШ президенти Дональд Трампнинг таржимонини РФ президенти Владимир Путин билан шахсий учрашуви борасида Конгрессда кўрсатма беришга чақирган эди.

АҚШ Вакиллар палатасининг разведка бўйича қўмитаси Ҳелсинкидаги саммитда иштирок этган америкалик таржимон Марина Гроссни Конгрессга сўроққа чақириш имкониятини муҳокама қилиш таклифини рад этганди.

Мавзуга оид