Спорт | 17:50 / 27.08.2018
11291
1 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Боксда Ўзбекистоннинг яна бир вакили кейинги босқичга ўтди

Ўзбекистон бокс жамоасининг яна бир вакили чорак финалга чиқди. 

Осиё ўйинларининг бокс мусобақаларида нимчорак финалда -56 кг вазн тоифасида Миразиз Мирзаҳалилов иорданиялик Алвади Муҳаммадга қарши рингга кўтарилди ва 5:0 (30:27, 30:27, 30:26, 30:25, 30:27) ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга ўтди.

Унинг кейинги босқичдаги рақиби мўғулистонлик Харку Энк-Амар бўлади. Чорак финал жанги 29 август куни бўлиб ўтади.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

Бунгача -49 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов ҳамда -64 кг вазн тоифасида турнирга келган Иқболжон Холдоров ўз жангларида ғалаба қозониб, чорак финалга чиққанди. Дўсматов қирғизистонлик Мирлан Туркбай ўғли билан, Холдоров жанубий кореялик Лим Ҳюнсук билан жанг қилади.

Бугун Ўзбекистон делегацияси байроқдори Исроил Мадримов ҳам ўз иштирокини бошлайди. -75 кг вазн тоифасидаги Мадримов мўғулистонлик Давасурен Даваням билан рингга чиқади.

Мавзуга оид