Спорт | 18:43 / 28.08.2018
25115
1 дақиқада ўқилади

Мейвезер Макгрегор - Нурмагомедов жанги қандай якунланиши ҳақида гапирди

Фото: Getty Images

Беш вазн тоифасида бокс бўйича 12 карра жаҳон чемпиони, ўз спорт фаолиятини якунлаган кичик Флойд Мейвезернинг фикрича, ирландиялик жангчи Конор Макгрегор 6 октябрда баҳсга киришадиган UFC енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовдан қўрқмайди.

«Конор чекинмоқчи эмас - у жангга эътибор қаратган ва унда жон-жаҳди билан курашади. Мен октагонда Макгрегорга етарлича қаршилик кўрсатиши мумкин бўлган ҳеч кимни кўрмаганман, сабаби Конор - жаҳаннамнинг Ердаги тимсоли. Макгрегор жуда жиддий рақиб, у ҳақиқий жангчи ва мухлисларга ёқадиган нарсани қилади. Мен Конор ва Ҳабиб Нурмагомедов жангида ким ғалаба қозониши бўйича тахмин қилишга тайёр эмасман», - деди кичик Мейвезер TMZ Sports’га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мейвезер Нурмагомедов билан жангдан олдин Макгрегорга ёрдам таклиф қилганди.

Мавзуга оид